
Москваининг «Спартак» клуби собиқ дарвозабони Алексей Прудников «ПСЖ» посбони Матвей Сафонов ҳамда парижликлар ҳимоячиси Илья Забарный ўртасида гўё келишмовчилик борлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Прудниковнинг таъкидлашича, бу каби миш-мишлар реал асосга эга эмас ва медиа маконида сунъий равишда бўрттирилмоқда.
У профессионал футболда футболчилар миллатга қараб ажратилмаслигини, жамоа аъзолари ҳар куни бирга машғулот ўтказиб, майдонга тушишини, бундай жиҳатларга ортиқча урғу берилмаслигини қайд этди. «Забарный билан бўлиши мумкин бўлган можаро — буларнинг ҳаммаси уйдирма.
Журналистларга шов-шув керак, оловга мой сепиб, нашрларини илгари суришади. Спортда ким билан ўйнашингнинг фарқи йўқ.
Сафонов билан Забарный бир жамоада-ку, ахир. Уларнинг муносабати нормал, улар бирга ўйнашяпти», — дея Прудниковнинг сўзларини «Советский спорт» нашри келтиради.
Жорий мавсумда Сафонов «ПСЖ» сафида 3 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.