
Туркия Суперлигасининг 16-тури якунларига кўра, “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов турнинг рамзий жамоасидан жой олди. Ўзбекистонлик футболчи навбатдаги бор юқори савияда ўйин намойиш этиб, чемпионатдаги барқарор формасини яна бир бор исботлади.
Мазкур турда “Самсунспор”га қарши баҳсда (2:0) майдонга тушган Шомуродов жамоаси ғалабасида ҳал қилувчи роль ўйнади. У бир гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг фаоллиги, ҳаракатчанлиги ва майдонни ҳис этиши мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.
eFootball Super XI талқинига кўра, ноябрь ойи доирасида тузилган 16-тур рамзий жамоаси қуйидаги футболчилардан иборат бўлди:
Дарвозабон:
– Матейуш Лиш
Ҳимоячилар:
– Нелсон Семеду
– Арсений Батагов
– Рик ван Дронгелен
– Зеки Явру
Ярим ҳимоячилар:
– Лукас Торрейра
– Вацлав Черни
– Марко Асенсио
Ҳужумчилар:
– Эрнест Мучи
– Элдор Шомуродов
– Лерой Сане

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу рамзий жамоада Европа футболида ном қозонган бир қатор юлдузлар билан бир қаторда Элдор Шомуродовнинг ҳам ўрин олиши унинг Суперлигадаги нуфузи ошиб бораётганини кўрсатади. Айни пайтда у тўпурарлар пойгасида ҳам етакчилар сафида бормоқда.
Мутахассислар фикрича, агар Шомуродов шу суръатни сақлаб қолса, у нафақат “Башакшеҳир”нинг асосий фигураси, балки бутун Туркия чемпионатининг энг хавфли ҳужумчиларидан бири сифатида мавсумни якунлаши мумкин. Мухлислар эса ундан яна кўп голлар ва муҳим баҳсларда ҳал қилувчи ҳаракатларни кутишмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.