date

Левандовски МЛС йўлини танлаши мумкин: «Чикаго Файр» ҳаракатда

Левандовски МЛС йўлини танлаши мумкин: «Чикаго Файр» ҳаракатда

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги яна муҳокамалар марказига чиқди. Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган маълумотларга кўра, тажрибали поляк футболчиси 2026 йилдан бошлаб фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши эҳтимоли мавжуд.

Журналист Низаар Кинселланинг ёзишича, АҚШнинг МЛС лигасида иштирок этувчи «Чикаго Файр» клуби 37 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий қадам ташлаган. Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда ўтган ва Левандовски Америка чемпионатига кўчиб ўтиш вариантига қарши эмас.

Қайд этилишича, «Чикаго Файр» клуби молиявий жиҳатдан муаммосиз ҳаракат қилмоқда ва футболчининг маош бўйича талабларини бажаришга тайёр. Бу эса музокараларнинг янада олдинга силжишига замин яратади.

Аввалроқ эса Роберт Левандовскига Саудия Арабистони чемпионати жамоалари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ ҳозирча МЛС йўналиши энг реал вариант сифатида кўрилмоқда.

Жорий мавсумда Левандовски «Барселона» сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол уриб, 2 та голли узатма амалга оширди. Унинг тажрибаси ва гол сезгиси ҳали ҳам юқори даражада экани қайд этилмоқда.

Маълумот учун, Роберт Левандовскининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Шу боис, яқин ойларда унинг келажаги бўйича қарорлар янада аниқ тус олиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски МЛС йўлини танлаши мумкин: «Чикаго Файр» ҳаракатда