
Мюнхеннинг Бавария клубида тўп сураётган ҳимоячи Дайо Упамекано ёзда эркин агент сифатида жамоасини ўзгартириши мумкин. Шу сабабли франциялик футболчини бошқа топ-клублар билан боғлаётган миш-мишлар анчадан бери тўхтагани йўқ.
Bild нашри хабар беришича, Упамекано Мюнхен шаҳри ичида яшаш манзилини алмаштирган. 27 ёшли футболчи бир пайтлар Франк Рибери истиқомат қилган вилла томон кўчиб ўтгани айтиламоқда.
Германияда бу ҳолатни шартномаси якунланишига оз вақт қолган пайтда берилган ишора сифатида баҳолашмоқда: Упамекано Баварияда қолиб, клуб билан меҳнат шартномасини узайтириши мумкин. Якшанба, 21-февраль куни Бавария Бундеслигада сафарда Ҳайденҳаймга қарши ўйнайди.
Бу учрашув мюнхенликларнинг 2025 йилдаги сўнгги ўйини бўлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.