date

Луис Энрике Сафоновнинг тўртта пеналтини қайтаришини юқори баҳолади


ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ФИФА Қитъаларо кубоги финалида «Фламенго»га қарши ўйинда дарвозабон Матвей Сафоновнинг иштирокини изоҳлади. Ҳал қилувчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди ва унда парижликлар устун келди. ПСЖнинг бу муваффақиятида россиялик дарвозабон Сафонов муҳим роль ўйнади.

Журналистлар саволига жавобан Энрике аввал ҳеч қачон дарвозабон кетма-кет тўртта пеналтни қайтарган ҳолатни кўрмаганини айтди. «Йўқ, мен биринчи марта дарвозабон тўртта пеналтни қайтарганини кўряпман», деди Энрике.

Испаниялик мутахассис жамоа навбатдаги совринни қўлга киритганидан хурсанд эканини ва бу ғалабани тўлиқ ҳақли, деб ҳисоблашини қўшимча қилди. Сафонов жорий мавсумда ПСЖ сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Сафоновнинг тўртта пеналтини қайтаришини юқори баҳолади