Черчесов Сафоновнинг кетма-кет тўртта пеналттини қайтаришини баҳолади

Черчесов Сафоновнинг кетма-кет тўртта пеналттини қайтаришини баҳолади
«Ахмат» бош мураббийи Станислав Черчесов ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг 2025 йилги Қитъалараро кубок финалида «Фламенго»га қарши ўйиндаги ҳаракатларига тўхталди. Учрашув асосий ва қўшимча бўлимларда 1:1 ҳисобида якунланди.

Пеналтилар сериясида эса ғалаба франсуз клубига насиб этди. Сафонов ўйинни тўлиқ ўтказди ва пеналтилар сериясида ҳал қилувчи рол ўйнади: у кетма-кет тўртта зарбани қайтарди.

Черчесовнинг айтишича, у учрашувни бошидан охиригача томоша қилиш имконига эга бўлмаган. Шунга қарамай, мураббий пеналтилар сериясида бундай натижа ниҳоятда кам учрашишини таъкидлаб, бу дарвозабоннинг юқори маҳоратидан далолат беришини қайд этди.

«Кетма-кет тўрттасини қайтариш жуда катта камёб ҳолат. Бу кўп нарсадан далолат беради.

Матвейни табриклайман», — дея Черчесовнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирди. Сафонов якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар