
Чоршанба куни ПСЖ Қитъалараро кубок ғолибига айланди. Луис Энрике бошқарувидаги жамоа финалда Бразилиянинг “Фламенго” клубини пеналтилар сериясида мағлуб этди.
Учрашув тақдирини россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳал қилди: у пеналтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди. Натижада ПСЖ 2025 йил тақвимий йилида жами олти совринни қўлга киритди.
Париж клуби Франция чемпионати, Франция кубоги, Франция Суперкубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда ғолиб бўлди. ПСЖ шу тариқа Европанинг топ-дивизионлари орасида бир календар йил ичида олти трофей ютган иккинчи жамоага айланди.
Бундай натижага биринчи бўлиб 2009 йилда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “Барселона” эришган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.