
«Зенит» ва ЦСКА собиқ дарвозабони Евгений Корнюхин «Евро-Футбол.ru»га берган эксклюзив интервьюсида ПСЖ посбони Матвей Сафоновнинг йирик муваффақияти ҳақида фикр билдирди. Сафонов «Фламенго»га қарши ФИФА қошидаги Қитъаларо кубок учрашувида пеналтилар сериясида кетма-кет тўртта зарбани қайтариб, ФИФА турнирлари тарихида рекорд қайд этди.
Корнюхин Сафоновнинг ўйинини катта ютуқ деб атади: «Албатта, бу улкан муваффақият. Матвей жуда зўр ўйнади, жамоасини олиб чиқди.
Кўпчилик учун бу кутилмаган бўлгандир. Энг аввало, у мураббий ишончини оқлади ва ПСЖда бекорга меҳнат қилиб, имкониятини кутмаганини исботлади.
Имконият берилгач, ундан максимал даражада фойдаланди», — деди у. Интервьюда Сафонов пеналтилар серияси олдидан сочиқдаги «шпаргалка»га қарагани ҳам муҳокама қилинди.
Корнюхин бундай усулга ижобий муносабат билдирди: «Буни мутлақо нормал ҳолат деб биламан. Ахир ўйинолди кўрсатмаларида мураббий рақиб кимлигини, унинг кучли томонларини тушунтиради.
Сафонов шпаргалкадан фойдаланган ягона дарвозабон эмас. Кўпчилик шундай қилади: футболчиларнинг қаерга тепишини кузатади.
Огоҳлантирилган — демак, қуролланган», — дея таъкидлади у. Бироқ Корнюхин бу «ҳийла» ҳал қилувчи омил бўлганини тўлиқ тасдиқламади: унинг айтишича, зарбани ижро этувчи футболчи қаерга тепишни ўзи танлайди ва аввалги пеналтида урган йўналишни такрорлаши шарт эмас.
«Шпаргалка эса Сафонов учун шунчаки қўшимча ёрдам», — деди у. Корнюхиннинг қайд этишича, Сафоновнинг ПСЖдаги бир ярим йил ичидаги олтинчи соврини ҳам айнан кечаги ўйинда тўлиқ «шахсий» ютуқ сифатида баҳоланиши мумкин: «Чунки у умумий ғалабага улкан ҳисса қўшди.
Бу трофейни ўз активига тўла ёзиб қўйиши мумкин», — деди у. Сафонов энди ПСЖда асосий дарвозабон сифатида мустаҳкамланадими, деган саволга Корнюхин шундай жавоб берди: «Сўнгги ўйинларга қарасак, шубҳасиз.
Лекин бу энди мураббий учун бош оғриғи. Сафонов кеча қанчалик ишончли ўйнагани кўп нарсадан далолат беради.
Бу омил мураббий қарори учун ҳал қилувчи бўлиб қолиши мумкин». Корнюхин Сафоновнинг муваффақияти Россия футболига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади: «Матвей ҳозир нафақат Францияда, балки Россияда ҳам қаҳрамон.
ОАВ ҳаммаси шу ҳақда ёзяпти, танишларим ҳам хабар юбораяпти. У ҳозир ростдан ҳам қаҳрамон.
Бу қанча давом этади? Барқарорлик — маҳорат белгиси.
Энди ҳаммаси Сафоновнинг ўзига боғлиқ». Шунингдек, Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин дарвозабонни кам ўйин амалиётига қарамай чақиргани учун танқид қилингани эслатилди.
Корнюхин бу борада мураббийлар штаби кўплаб номзодларни кўриб чиқишини айтди: «Ҳа, Матвей Перу билан ўйинда унчалик омадли ҳаракат қилмади. Аммо бу ерда энг муҳими — инсон муваффақиятсизликни қандай енгиб ўтиб, олдинга юриши.
Сафонов кечаги ўйини билан ўша ҳолатни ортда қолдириб, давом этаётганини исботлади. Бу унинг хизматидир.
Ўйлайманки, Виталий Кафанов ва Карпин билан мулоқот ҳам ёрдам берган, улар, албатта, Матвей билан гаплашишган. Балки Кафанов ўйин олдидан қандайдир маслаҳатлар бергандир.
Буларнинг барчаси натижа берди». Корнюхин якуннда Қитъаларо кубокни қўлга киритганини алоҳида эътироф этиб, бундай соврин билан фахрланиш лозимлигини айтди: ҳозирча Сафонов Россиядан бу трофейга эга бўлган ягона футболчи ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.