
Бундан роппа-роса уч йил аввал, 2022 йил 18 декабр куни футбол бўйича жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтганди. Қатардаги ҳал қилувчи учрашувда Франция ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келган.
Французлар кетма-кет иккинчи мундиални ютиш ниятида майдонга тушган эди. Биринчи бўлимдан сўнг Аргентина 2:0 ҳисобида олдинда борарди: Лионел Месси ва Анхел Ди Мария гол муаллифларига айланган.
Иккинчи бўлим якунига яқин эса Франция камбек амалга оширди — 80 ва 81-дақиқаларда Килиан Мбаппе кетма-кет икки бор аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда ҳам жамоалар гол алмашди: Мессининг голи ва Мбаппенинг жавоб тўпи ўйинни пенальтилар сериясига олиб келди.
11 метрликлар баҳсида омад Аргентина томонида бўлди. "Албиселесте" тарихда учинчи бор жаҳон чемпиони бўлди ва 1986 йилдан бери илк марта бу унвонга эга чиқди.
Ўша оқшом Лионел Месси жаҳон чемпионати кубогини боши узра кўтарган эди. "Бу кунда" рукни
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.