date

Юрий Сёмин Сафоновнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди


Жума куни ПСЖ россиялик дарвозабон Матвей Сафонов қўли сингани сабабли бир муддат майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Клуб хабарига кўра, футболчининг ҳолати уч-тўрт ҳафтадан сўнг қайта баҳоланади.

Сафоновнинг жароҳати юзасидан таниқли мураббий Юрий Сёмин ҳам фикр билдирди. Унинг айтишича, бу спорт касбининг бир қисми.

Сёмин Матвейга сабр тилаб, реабилитация жараёнини сифатли ўтказишини истади. Мураббий, агар Сафонов тўғри ишласа ва тўлиқ тикланса, яна асосий дарвозабон сифатида қайтишини таъкидлади.

ПСЖ 20-декабр, шанба куни Франция кубоги доирасида "Ванде Фонтене"га қарши баҳс ўтказади. Бу Луис Энрике жамоаси учун 2025 йилдаги сўнгги ўйин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрий Сёмин Сафоновнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди