
Москванинг "Динамо" клубининг собиқ дарвозабони Дмитрий Тяпушкин Матвей Сафоновнинг "ПСЖ"даги ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Тяпушкиннинг таъкидлашича, Сафоновнинг муваффақияти фақат унинг шахсий маҳорати билан эмас, балки мураббийлар штабининг тўғри ёндашуви билан ҳам боғлиқ.
Хусусан, у пеналтилар сериясига тайёргарлик жараёнида мураббийлар ишини алоҳида қайд этди. Унинг фикрича, россиялик посбон учун Париж клубида вазият айни пайтда қулай, шу боис жамоани ўзгартиришга ҳожат йўқ.
"Ҳеч қаерга кетиш шарт эмас. Ҳозир унинг фаолиятида бўлаётган воқеалар жуда яхши.
Қўл суяги синши? Унинг жароҳати клубдаги ўрнига жиддий таъсир қилади, деб ўйламайман", — дея Тяпушкиннинг сўзларини Vprognoze келтиради.
19 декабр куни "ПСЖ" Сафонов жароҳат сабаб бир неча ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.