
Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ПСЖ посбони Матвей Сафонов олган жароҳат ҳақида маълумот берди. Аввалроқ Сафонов Қитъалараро кубок финалида "Фламенго"га қарши ўйинда (1:1, пеналтилар сериясида 2:1) қўлини синдириб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
У пеналтилар сериясида тўрт зарбани қайтариб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Кафановнинг айтишича, у Матвей билан боғланган ва текширувлар натижасида синиқ тасдиқланган.
Мураббийга кўра, қўлдаги суякнинг кичик бўлаги ажралиб кетган бўлиб, бу ҳолат пеналтилар сериясидаги учинчи зарба эпизодида юз берган. Шундан кейин Сафонов яна икки пеналтини ҳам қайтарган.
Жорий мавсумда Сафонов барча мусобақаларда 4 та ўйинда майдонга тушди, 3 та гол ўтказиб юборди ва 2 учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.