date

Пейчинович Мюллердан бери Бундеслигадағы энг ёш немис хет-трикчи


Бундеслигада «Вольфсбург» ўз майдонида «Фрайбург»га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Женан Пейчинович хет-трик қайд этди.

Opta мутахассислари маълумотига кўра, Пейчинович 20 ёш 308 кунлигида учта гол урди. Шу тариқа у 2010 йилдан буён Бундеслигада хет-трикни энг ёш ёшда расмийлаштирган немис футболчига айланди.

Ўшанда Томас Мюллер 20 ёш 230 кунлигида Германия чемпионатидаги бир ўйинда уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Ҳозирда «Вольфсбург» Германия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.

Кейинги турда «бўрилар» сафарда «Бавария»га қарши ўйнайди. Учрашув 11-январ куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пейчинович Мюллердан бери Бундеслигадағы энг ёш немис хет-трикчи