date

Кавазашвили Сафонов йил футболчиси бўлади, деб ўйлаганини айтди


Франциянинг Le Parisien нашри яқинда Матвей Сафоновни декабрь ойида «ПСЖ»нинг энг яхши футболчиси деб топди. Россиялик дарвозабоннинг бу ютуғига СССР терма жамоасининг собиқ посбони Анзор Кавазашвили муносабат билдирди.

Маълумки, яқинда Қитъалараро кубок учун ўтган учрашувда парижликлар Сафоновнинг пеналтилар сериясидаги тўртта сейвига таяниб «Фламенго»ни мағлуб этди. «Тўртта пеналтини қайтарганидан кейин у энг яхши деб топилмаса бўладими.

Мен уни йил футболчиси деб ҳам эътироф этишади, деб ўйлагандим! Сафонов бир ўйинда мўъжиза кўрсатиб, тўртта пеналтини қайтариб, тарихга кирди», — дея эксперт сўзларини «Советский спорт» келтиради.

Сафонов 2024 йил ёзида «ПСЖ»га ўтган. У француз жамоаси сафида жами 21 ўйин ўтказиб, 16 та гол ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавазашвили Сафонов йил футболчиси бўлади, деб ўйлаганини айтди