
Ярим ҳимоячи Ҳарви Эллиотт ижара муддатидан олдин «Ливерпул»га қайтади. Футболчи сентябрдан бери «Астон Вилла» сафида ижара асосида ўйнаб келаётганди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, келишув қишки трансфер ойнасида бекор қилинади. Шундан сўнг «Ливерпул» ўз футболчиси бўйича вазиятни баҳолайди: Эллиотт клубда қолиши ёки яна бошқа жамоага ижарага юборилиши мумкин.
Бироқ ФИФА қоидаларига кўра, Ҳарви фақат еврокубокларда иштирок этмайдиган клуб сафида ўйнаши мумкин. Ҳарви Эллиотт 2019 йилда «Фулҳем»дан 1,7 миллион евро эвазига «Ливерпул»га ўтган.
Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи етти ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.