Альваро Арбелоа Англия Премер-лигасига йўл олмоқда

Альваро Арбелоа Англия Премер-лигасига йўл олмоқда

"Фулхэм" жамоаси янги бош мураббий қидирувини жадаллаштирди ва "Реал Мадрид" собиқ устози Альваро Арбелоа билан музокараларнинг якуний босқичига кирди. Испаниялик мутахассис Марко Силва ўрнини эгаллаш учун асосий номзодга айланди. Лондон клуби раҳбарияти Арбелоа орқали жамоанинг Англия Премер-лигасидаги барқарорлигини сақлаб қолишни кўзламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

талкСПОРТ нашри хабарига кўра, "Фулхэм" аллақачон Силва ўрнига муносиб номзодни топган ва Арбелоа ҳозирда "Крейвен Коттеж"да иш бошлаш учун яққол фаворит ҳисобланади. 43 ёшли мутахассис январ ойида Хаби Алонсо кетганидан сўнг "Реал Мадрид"да вақтинчалик мураббий сифатида ишлаган эди. Бироқ, Жозе Моуринью Мадридга қайтиши муносабати билан Арбелоа сешанба куни расман клубни тарк этди.

Дастлаб "Фулхэм"нинг асосий нишони "Ипсвич Таун"дан кетган Киеран МкКенна эди. Аммо шимолий ирландиялик мураббий футболдан танаффус олишини эълон қилгач, Лондонликлар ўз эътиборини Арбелоага қаратишди. Клуб раҳбарияти унинг Европа футболидаги катта тажрибасига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек, номзодлар орасида "Челси" афсонаси Франк Лампард ва "Палмейрас" устози Абел Ферреира ҳам бор эди. Ҳатто Манчестер Юнайтед собиқ мураббийи Рубен Аморим варианти ҳам кўриб чиқилган, бироқ у айни дамда Милан билан музокаралар олиб бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар