Ойбек Бозоров “Пахтакор”га ўтди: расман икки йиллик битим имзоланди

“Насаф”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров фаолиятини Тошкентда давом эттиради. Бу ҳақда “шерлар” матбуот хизмати расман маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ойбек Бозоров энди “Пахтакор” футболчиси ҳисобланади. Таъкидланишича, тажрибали ярим ҳимоячи жамоа билан икки йиллик шартнома имзолаган.

Статистикаси ҳам жиддий: Бозоров ҳозирга қадар Суперлигада 165 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 32 та голли узатма муаллифи бўлган. Осиё клублари халқаро мусобақаларида эса у 31 ўйинда иштирок этган.

Қисқаси, “Пахтакор” марказда ишлайдиган, ҳужумни ўткирлаштирадиган ва темпни ушлаб турадиган тайёр футболчини таркибга қўшиб олди. Энди энг қизиғи — Ойбек Тошкентда ўзининг янги саҳифасини қандай очади? Мухлислар кутяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг