date

Энрике ПСЖнинг Франция Суперкубогидаги ғалабасини баҳолади

Энрике ПСЖнинг Франция Суперкубогидаги ғалабасини баҳолади

Франция Суперкубоги финалида ПСЖ "Марсель"ни мағлуб этди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса парижликлар аниқроқ бўлиб, 4:1 ҳисобида устун келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ғалабадан сўнг ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике финал баҳсларида ҳиссиётлар доим юқори бўлишини таъкидлади. Унинг айтишича, жамоа ўзини яхши кўрсатди, охирги дақиқагча курашди ва пеналтилар серияси ҳозирча ПСЖ учун омад рамзига айланган.

Шунингдек, пеналтилар сериясида ПСЖ дарвозабони Лйука Шевале "Марсель" футболчиларининг икки зарбасини қайтариб, жамоасининг кубокни қўлга киритишида муҳим рол ўйнади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энрике ПСЖнинг Франция Суперкубогидаги ғалабасини баҳолади