Манчестер Юнайтед трансфер ойнаси охирида чап қанот ҳимоячисини қидирмоқда

Манчестер Юнайтед ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Клуб Люис Ҳолл бўйича музокараларни Нюкасл Юнайтеднинг қаршилиги сабабли вақтинча тўхтатган, бироқ бу вариантга кейинроқ қайтиши мумкин. РБ Лейпсиг ва Германия терма жамоаси футболчиси Давид Раум асосий муқобил номзодлардан бири бўлиб, унинг шартномаси тугашига 12 ойдан кам вақт қолган.
Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги ҳафталарига кириб борган Манчестер Юнайтед жамоаси таркибни кучайтириш, хусусан, чап қанот ҳимояси муаммосини ҳал қилиш учун фаол ҳаракатларни бошлади. Жамоа раҳбарияти ёз бошида марказий чизиқни мустаҳкамлагач, қанот ҳимоячиси позициясини устувор вазифа этиб белгилаган эди. ТEАМталк нашрининг хабар беришича, инглиз клуби бу борада бир қатор муқобил вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Аввалроқ "қизил иблислар" асосий нишон сифатида Люис Ҳоллни танлаган ва футболчининг ўзи ҳам Олд Траффордга кўчиб ўтишга тайёр эди. Бироқ унинг клуби Нюкасл Юнайтед трансферга қатъий қаршилик кўрсатиб, ўйинчини қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Шу сабабли, инглиз футболчиси бўйича музокаралар вақтинча тўхтатилди, бироқ Манчестер клуби бу вариантга келгусида яна қайтиши мумкин.
Давид Раум асосий номзодлардан бири
Sport директори Жейсон Уилкокс бошчилигидаги селекция гуруҳи мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бошқа муқобилларни диққат билан ўрганмоқда. Ушбу рўйхатдаРБ Лейпциг ва Германия терма жамоаси аъзоси Давид Раум асосий номзод сифатида ажралиб турибди. 28 ёшли футболчининг шартномаси якунига етиб бораётгани уни инглиз клуби учун янада жозибадор қилмоқда.Манбага кўра, футболчининг амалдаги битими якунланишига 12 ойдан кам вақт қолган. Унинг шартномасида тахминан 34 миллион фунт стерлинг миқдоридаги товони пули кўрсатилган бўлса-да, воситачилар агар шартнома узайтирилмаса, Манчестер Юнайтед уни 30 миллион фунтдан арзонроқ суммага сотиб олиши мумкинлигига ишонишмоқда.
Шунингдек, Давид Раум аллақачон Манчестер Юнайтед вакиллари билан музокаралар ўтказгани маълум бўлди. Ҳимоячининг ўзи ҳам фаолиятини Олд Траффордда давом эттиришни истайди ҳамда Люк Шоу билан асосий таркиб учун рақобатга киришишга тайёрлигини билдирган.






























Изоҳлар 0
…