Элдор Шомуродов бош билан гол урди, «Башакшеҳир» олдинда (видео)

Туркия Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган «Истанбул Башакшеҳир» — «Фатиҳ Карагюмрюк» баҳси ҳозир ҳам давом этмоқда. Учрашувни мезбонлар сафида икки ҳамюртимиз — ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев асосий таркибда бошлади.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ «Башакшеҳир» ҳужумда фаол кўрина бошлади. Ана шундай босимли лаҳзалардан бирида, 15-дақиқада қанотдан ҳаволатиб йўлланган аниқ узатмага Элдор Шомуродов ўз вақтида етиб келди ва бош билан кучли зарба йўллаб, тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Натижада мезбонлар ҳисобда олдинга чиқди.
Голдан кейин ҳам ўйин динамикаси тушмади, бироқ биринчи бўлим якунигача ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, биринчи тайм 1:0 ҳисобида «Истанбул Башакшеҳир» фойдасига якунланди.
Танаффусдан кейин беллашувнинг иккинчи тайми давом этмоқда. Мухлислар эса ҳамюртимиз иштирокидаги ҳужумлар яна давом этишини, Файзуллаевнинг ўйин марказидаги ҳаракатлари ва Шомуродовнинг навбатдаги зарбалари ҳисобни янада йириклаштиришини кутиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!