“UFC 324”: Гэтжи супер жангда Пимблеттни енгиб чемпион бўлди (видео)

2 дақиқа ўқиш386
“UFC 324”: Гэтжи супер жангда Пимблеттни енгиб чемпион бўлди (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • “UFC 324” турнирининг асосий жангида Жастин Гетжи Педди Пимблеттни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпионига айланди.
  • Прелим жангларида Тай Миллер, Джош Хокит, Алекс Перес ва Никита Крилов нокаут ёки техник нокаут билан ғалаба қозонди, Умар Нурмагомедов эса Дейвесон Фигередуни 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобида енгди.

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида мухлислар кутган катта кеча — “UFC 324” турнири бўлиб ўтди. Октагонда нафақат куч, балки характер, тайёргарлик ва совуққонлик ҳам синовдан ўтди. Кечанинг энг асосий тўқнашувида америкалик Жастин Гэтжи ҳамда англиялик Пэдди Пимблетт енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилди.

Марказий баҳс ҳақиқий “супер жанг” мақомини оқлади: темп юқори, алмашинувлар кескин, ҳар бир эпизодда ҳал қилувчи зарба ҳиди келиб турди. Якунда эса Гэтжи очколар ҳисобига кўра Пимблеттни мағлуб этиб, енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпионига айланди. Пэдди борини берди, аммо бу кеча тажриба ва босимга чидам Гэтжи томонда бўлди.

Турнирда фақат асосий жанг эмас, прелим ва асосий кардда ҳам бир қатор диққатга сазовор натижалар қайд этилди.

Прелим жанглари

  • Кечани портлатган эпизодлар айнан прелимда бошланди. Тай Миллер 1-раунднинг сўнгги сониясида Адам Фюгиттни нокаутга учратди — том маънода “секундлар билан ўлчанган” драматик якун.
  • Жош Хокит ҳам вақтни чўзмади: у 1-раунднинг ўзида Дэнзел Фриманни нокаут қилиб, тезкор ғалаба қайд этди.
  • Алекс Перес техник нокаут орқали Чарльз Жонсонни мағлуб этди ва кечадаги ишончли чиқишлардан бирини намойиш қилди.
  • Никита Крылов эса 3-раунднинг сўнгги дақиқаларида Модестас Букаускасни нокаутга учратди. Унинг финиши зални анча қўзғатиб юборди.
  • Акеба Гауте ҳакамларнинг якдил қарори билан Андрей Пуляевдан устун келди (30-27, 29-28, 29-28) — қаттиқ ва тартибли жанг, хато деярли йўқ.
  • Кечанинг муҳим натижаларидан бири — Умар Нурмагомедовнинг ишончли ғалабаси бўлди. У очколар бўйича (30-27, 30-27, 30-27) Дейвесон Фигередуни мутлақ назорат остида ушлаб, рақибига деярли имконият қолдирмади.

“UFC 324”: Гэтжи супер жангда Пимблеттни енгиб чемпион бўлди (видео)

Асосий кард жанглари

Асосий кардда ҳам сенсация, принципиал тўқнашув ва нокаутлар етарли бўлди.

  • Жан Силва ҳакамларнинг якдил қарори билан Арнолд Алленни мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28). Жанг давомида у темпни туширмади ва муҳим раундларда аниқ ишлади.
  • Наталья Силва очколар орқали Роуз Намаюнасни енгиб, кечанинг энг “тоза” ғалабаларидан бирини расмийлаштирди (29-28, 29-28, 29-28).
  • Валдо Кортес-Акоста 2-раундда Деррик Люисни нокаутга учратди — оғир вазнда бу каби зарбалар ҳар доим мухлислар учун алоҳида томоша.
  • Шон О'Мэлли эса ҳакамларнинг якдил қарори билан (29-28, 29-28, 29-28) Сонг Ядонг устидан ғалаба қозонди. Жанг шиддатли бўлди, аммо О'Мэлли ҳал қилувчи лаҳзаларда ўз ишини қилди.

Якуний нуқта — Гэтжининг чемпионлик кечаси

  • Кечанинг кульминациясида Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги тўқнашув мухлисларни мониторга “қулфлаб” қўйди. Учинчи дақиқаданоқ темп кўтарилди, алмашинувлар қаттиқлашди. Аммо охирида Гэтжи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.

Қисқаси, “UFC 324” Лас-Вегасга ярашган кеча бўлди: нокаутлар, қатъият ва охирида чемпионликка олиб чиққан супер жанг. Энди эса мухлислар битта саволни кутяпти: Гэтжига навбатда ким чиқади?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?