Юрген Клопп Германияда янги U21 лигасини ишга туширмоқчи

2 дақиқа ўқиш705
Юрген Клопп Германияда янги U21 лигасини ишга туширмоқчи
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Юрген Клопп Германияда ёшлар учун U21 лигасини йўлга қўйиш устида ишламоқда ва мусобақани 2026/27 мавсумидан бошлаш режалаштирилган.
  • Лойиҳа Бундеслигага чиқиш олдидан иқтидорли футболчилар учун ўтиш кўприги бўлиши кўзда тутилган, Клопп эса ДФЛнинг махсус экспертлар гуруҳида Сами Хедира, Маркус Крёше, Марк Ленс ва Андреас Реттиг билан бирга иштирок этмоқда.

Германия футболини кузатиб юрадиган мухлислар учун қизиқ янгилик: «Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германияда ёшлар учун янги мусобақа — U21 лигасини йўлга қўйиш ғояси устида ишлаяпти. Бу лойиҳа Бундеслигага чиқиш олдидан иқтидорли йигитларга “ўтиш кўприги” бўлиб беришини мақсад қилган.

Клопп қандай жамоа билан ишлаяпти?

Манбаларга кўра, Клопп DFL’нинг махсус экспертлар гуруҳида иштирок этяпти. У ерда:

  • жаҳон чемпиони Сами Хедира,

  • «Айнтрахт» спорт раҳбари Маркус Крёше,

  • DFL раҳбари Марк Ленц,

  • DFB спорт директори Андреас Реттиг ҳам бор.

Қисқаси, “футбол лабораторияси” йиғилган — ҳар бири ўз соҳасида катта тажриба эгаси.

Нега бундай лига керак бўлиб қолди?

Ташкилотчилар асосий муаммони очиқ айтяпти: Германияда ёшлардан катта футболга чиқиш йўли тобора қийинлашиб бораяпти. Статистика ҳам безор “сигнал” беряпти:

  • Европадаги энг маҳсулдор 100 та академия ичида Германиядан бор-йўғи 9 та клуб бор.

  • Ўз академиясидан чиққан футболчилар сони Германияда 338, Испанияда 527, Францияда 633, Англияда 641 нафар экани қайд этилган.

  • Бундеслигада ўйин дақиқаларининг қарийб 85 фоизи — тайёр ёки сотиб олинган футболчилар ҳиссасига тўғри келяпти, ўз тарбияланувчилар улуши эса жуда паст экани урғуланган.

Яъни, талант бор — лекин у таланти билан “кўринадиган саҳна” етишмайди.

U21 лигаси қачон ва қандай ишлайди?

Лойиҳага кўра, U21 лигасини 2026/27 мавсумидан бошлаш режа қилинган. DFL 3 март куни бўладиган аъзолар йиғинида махсус ўйин низомини тасдиқлаш учун клублар овозига қўймоқчи.

Режадаги асосий нуқталар:

  • қатнашиш ихтиёрий;

  • формат “швейцарча” моделга яқин (Чемпионлар лигасидаги каби): ҳар бир жамоа камида 6 та ўйин ўтказиши кўзда тутилган;

  • ўйинлар (лига босқичида) томошабинларсиз ўтиши мумкин — харажат ва ташкилотчилик оғирлигини камайтириш учун; финал босқичида эса мухлисларга рухсат бериш варианти қаралиши айтилган.

Клоппнинг ҳозирги роли ҳам бежиз эмас

Айни пайтда Юрген Клопп «Ред Булл» тизимида футбол бўйича глобал раҳбар (Head of Global Soccer) сифатида ишлаяпти. Шунинг учун унинг “талант етиштириш” мавзусига кириб келиши — мантиқий давом.

Нима хулоса?

Агар бу лига ишга тушса, Германия футболининг энг оғриқли нуқталаридан бири — U19дан кейинги “бўшлиқ” бироз ёпилиши мумкин. Мухлис сифатида қарасак, бу — эртага Бундеслигада янги юлдузларни кўпроқ кўрамиз, деган умид. Ҳозирча ҳаммаси лойиҳа, лекин “Клопп қатнашган иш” одатда шунчаки гап бўлиб қолмайди — бу киши прессингни фақат майдонда эмас, тизимда ҳам қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?