date

Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин

Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатида фаолиятини давом эттириши эҳтимоли бор. Sky Sports хабарига кўра, футболчига нисбатан қизиқиш кучайган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнаси учун «Олтин тўп» соҳибини олиб келиш устида иш бошлаган. Эҳтимолий келишув нархи ҳозирча ошкор қилинмаяпти, шунингдек, Дембелега қайси топ-клуб даъвогарлик қилаётгани ҳам аниқ эмас.

Аввалроқ Дембеле «ПСЖ» билан шартномани узайтириш масаласида жуда юқори маош талаб қилаётгани айтилганди. Бироқ парижликлар президенти клубдаги белгиланган маош лимитидан ҳатто жамоанинг асосий юлдузи учун ҳам ошиб ўтмаслигини очиқ билдирган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Дембеле қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Усмон Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин