14:03 / 28.02.2017
3 277

«Реал» раҳбарияти «Вилярреал» президенти айтган гапни ҳақорат сифатида қабул қилди

«Реал» раҳбарияти «Вилярреал» президенти айтган гапни ҳақорат сифатида қабул қилди

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбариятига "Вилярреал" президенти Фернандо Роига айтган гаплар ёқмади.

Эслатиб ўтамиз, Роига "Вильярреал" - "Реал" (2:3) ўйинини бошқариб борган ҳакам Хесус Хиля Мансано мадридликларга ёрдам берганига шама қилган эди.

Учрашув давомида мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо кейинчалик "Реал" учта гол киритиб, ғалабани илиб кетди. Бу голларнинг иккинчиси эса анча баҳсга сабаб бўлди. "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Бруно Сориано тўпга қўли билан атайлаб ўйнамаганини таъкидлаган, аммо Мансано пеналти белгилаган эди.

Ўйиндан сўнг "Вильярреал" президенти Фернандо Роига ҳакамларни танқид қилиб, улар стадиондан "Реал"га тегишли сумкаларни кўтариб чиқиб кетишганини айтган. Испания футбол федерацияси ҳакамлар қўмитаси эса сумкада "Реал"га тегишли атрибуткалар - кўкрак нишони, ручка ва калитга осиладиган илмоқлар бўлганини маълум қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» раҳбарияти «Вилярреал» президенти айтган гапни ҳақорат сифатида қабул қилди