date

Селюк Сафонов ҳозирча ПСЖнинг биринчи рақамли дарвозабони эмас

Селюк Сафонов ҳозирча ПСЖнинг биринчи рақамли дарвозабони эмас

Машҳур агент Дмитрий Селюк ПСЖ таркибидаги Матвей Сафоновнинг ҳозирги ўрни ҳақида фикр билдирди. Жароҳатдан тикланган россиялик дарвозабон жамоанинг Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинида «Ньюкасл»га қарши майдонга тушганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Селюкнинг таъкидлашича, Сафоновнинг айнан шу учрашувда ўйнагани ҳозирги Чемпионлар лигаси формати фонида катта хулоса чиқаришга асос бўла олмайди. Агент унинг ПСЖда ҳозирча асосий дарвозабон мақомига эга эмаслигини қайд этди.

«Энг муҳими — Матвей ўйин амалиётини оляпти. Сиёсатни четга сурcак, Сафонов ҳозирча биринчи рақамли эмас, чунки Шевалье бор. Вақти-вақти билан россияликни таркибга қўйишади, холос», — дея Селюкнинг сўзларини Metaratings келтиради.

ПСЖ навбатдаги учрашувини 1 февраль куни Франция чемпионатида сафарда «Страсбур»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Селюк Сафонов ҳозирча ПСЖнинг биринчи рақамли дарвозабони эмас