date

Артета «Қайрат»га урилган тезкор гол сирини очиб берди

Артета «Қайрат»га урилган тезкор гол сирини очиб берди

Ҳафта давомида Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида Олматининг «Қайрат» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги лондонликларнинг илк голи уч пасли тезкор ҳужум натижасида юзага келди ва якуний зарбани Виктор Дьёкереш голга айлантирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг «канонирлар» бош мураббийи Микел Артета бу эпизодни изоҳлаб, рақибнинг жойлашуви вертикал ўйнаш имконини бериши ёки бермаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, рақиб жарима майдончасига 10 футболчини тиқиб қўйган вазиятда тўғридан-тўғри, вертикал ҳужумлар самара бермайди — бундай пайтда қанотлардан узатма билан босим қилиш, жарима майдончасида тартибсизлик яратиш ёки стандарт вазиятлардан фойдаланиш керак бўлади.

Натижада «Арсенал» 24 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси умумий босқичини биринчи ўринда якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Қайрат»га урилган тезкор гол сирини очиб берди