date

Компани Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди

Компани Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани дарвозабон Мануел Нойернинг Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши мавзусига муносабат билдирди. Бу саволлар Марк-Андре тер Штегеннинг навбатдаги жароҳатидан кейин яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компанига кўра, вазият аввалгидек қолган: Нойер қарорларни ўзи қабул қилади. Мураббий фақат баъзан унга маслаҳат бериши мумкинлигини айтиб, дарвозабоннинг тажрибаси ва ўзига хослигини алоҳида таъкидлади ҳамда ҳозирги ўйинидан завқ олишини исташини қўшди.

39 ёшли Нойер Германия терма жамоасида 124 учрашув ўтказган. У бу ўйинларда 118 та гол ўтказиб юборган, 51 бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Нойер 2024 йилги уйда ўтган Европа чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши ҳақида гапирди