date

Сафоновнинг Шевалье билан муносабати ҳақида маълумот чиқди

Сафоновнинг Шевалье билан муносабати ҳақида маълумот чиқди

RMC Sport Матвей Сафонов ҳақидаги материални эълон қилди. Унда россиялик дарвозабоннинг асосий рақиби ҳисобланган Люка Шевалье билан алоқалари ҳам тилга олинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, жамоа ичида Сафонов “сокин”, “жуда очиқ”, “ҳазилкаш” ва “доим биринчи бўлиб саломлашадиган йигит” сифатида таърифланади. У Шевальени рақиб эмас, балки бир жамоада ишлаётган ҳамкор деб қабул қилиши қайд этилган.

Шевалье 2025/2026 йилги мавсумни ПСЖнинг асосий дарвозабони сифатида бошлаган. Бироқ қиш бошларида Сафонов рақобатда устун кела бошлади ва жароҳатдан тўлиқ тикланганидан сўнг яқинда яна майдонга қайтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафоновнинг Шевалье билан муносабати ҳақида маълумот чиқди