date

«Парма» 10 га 10 ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди

«Парма» 10 га 10 ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди

А Сериясининг 24-турида «Болонья» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилди. Мезбонлар қарийб бир ярим таймни бир киши кам бўлиб ўтказганига қарамай, саккиз бор зарба берди, аммо фақат биттаси дарвозага аниқ борди. «Парма» эса сон жиҳатдан устун бўлиб туриб ҳам ҳужумларни кескинлаштира олмади ва атиги икки марта хавфли вазият яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18-дақиқада «Парма» футболчиси Мандела Кейта рақиб жарима майдони атрофига яқин жойда йиқитилди. Эпизоддан сўнг Томмазо Побега аввалига огоҳлантирилди, бироқ VAR кўриб чиқилгач, ҳакам қарорини ўзгартириб, уни майдондон четлатди.

69-дақиқада тўп ҳимоячи Сантиаго Кастрога тегиб дарвозадан жой олди, аммо узоқ давом этган текширувдан кейин гол офсайд сабаб бекор қилинди. 79-дақиқада меҳмонлар ҳам 10 киши бўлиб қолди — Мариано Тройло иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Ордоньес узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, «Парма»га ғалабани тақдим этди — 0:1.

Бу натижадан сўнг «Болонья» кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб, турнир жадвалида 10-ўринда қолди. «Парма» эса 14-поғонада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Парма» 10 га 10 ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди