date

«Бока Хуниорс» Марсело Делгадо билан спорт директори топди

«Бока Хуниорс» Марсело Делгадо билан спорт директори топди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби спорт директори лавозимига янги номни расман эълон қилди — эндиликда бу вазифани Марсело Делгадо бажаради. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа таркибини зудлик билан кучайтириш зарурлиги таъкидланмоқда ва раҳбарият олдида айнан шу йўналишда тезкор қарорлар қабул қилиш вазифаси турибди.

Делгадо футболчилик фаолияти даврида ҳам юқори даражада тўп сурган: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоаси сафида 18 ўйин ўтказиб, 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес Кубогида энг яхши тўпурар бўлган — бу натижани «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» Марсело Делгадо билан спорт директори топди