The Athletic талқинида тарихдаги энг зўр футболчи аниқланди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган футбол тарихидаги энг кучли 100 футболчи рейтинги кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга кўра, топ-10 қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройфф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.
Ҳар қандай бундай рўйхатни мутлақо холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Redditдаги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида баҳслар қизиб кетди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеле нима учун фақат учинчи ўринда эканидан норози.
Шунингдек, дарвозабонлар орасида афсона саналадиган Лев Яшин ушбу рейтингда 18-поғонадан жой олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг