date

The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси номи айтилди

The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси номи айтилди

Ижтимоий тармоқларда The Athletic тузган тарихдаги 100 нафар энг яхши футболчи рейтинги кенг муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Рўйхатнинг илк ўнлиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Алфредо ди Стефано, Франц Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишел Платини.

Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийин экани таъкидланмоқда. Reddit’да футбол ишқибозлари орасида кескин баҳслар авж олди: айримлар уч карра жаҳон чемпиони бўлган Пеленинг нега фақат учинчи ўринга қўйилгани билан норози.

Шунингдек, афсонавий дарвозабон Лев Яшин бу рейтингда 18-поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » The Athletic талқинида тарихнинг энг зўр футболчиси номи айтилди