date

Санти Касорла Ла Лига АПЛдан анча ортда деди

Санти Касорла Ла Лига АПЛдан анча ортда деди

Икки карра Европа чемпиони Санти Касорла ҳозир ўйнаётган «Реал Овьедо»нинг «Райо Вальекано»га қарши учрашуви кўчирилганидан норози бўлди. Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида, майдоннинг ёмон ҳолати ҳамда ноқулай об-ҳаво сабаб беллашув бекор қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Касорла ижтимоий тармоқларда кескин фикр билдириб, «Ла Лига барча жиҳатлар бўйича АПЛдан бир неча “ёруғлик йили” ортда қолмоқда», дея ёзди.

Ҳолатдан «Овьедо» раҳбарияти ҳам ранжиган: жамоа стадионга етиб келиб бўлган, натижада бекор қилинган ўйин клубга маълум молиявий йўқотишлар ҳам келтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Санти Касорла Ла Лига АПЛдан анча ортда деди