date

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» тарихига кирди

Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» тарихига кирди

Туркия Суперлигасининг 22-тур учрашувларидан бирида «Галатасарай» «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Баҳс қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бу ўйинда учта гол уриб, хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу натижа Икардига клуб миқёсида ҳам тарихий ютуқ олиб келди: у «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Икарди 76-голини нишонлаб, бу борадаги аввалги етакчи — руминиялик Георге Ҳаҷи (75) кўрсаткичини ортда қолдирди.

Клуб тўпурарлари умумий рўйхатида эса Икарди ҳозирча еттинчи поғонада бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мауро 2023 йилдан бери «Галатасарай» сафида ўйнамоқда, ундан аввал французнинг «ПСЖ» клубида тўп тепган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик қилди ва «Галатасарай» тарихига кирди