Почеттино Месси, Неймар ва Мбаппе билан ишлаш осон эмас деди

ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Парижда юлдуз футболчилар билан ишлаш тажрибаси ҳақида фикр билдирди. Унинг даврида жамоа ҳужумида Лионел Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе триоси майдонга тушган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Почеттинонинг айтишича, бундай даражадаги футболчилар билан ишлаш ҳар доим ҳам оддий эмас: улар баъзан ўзи ўйнаётган клубдан ҳам каттароқ фигура бўлиб кўринади. Мураббий Мессидан доимий прессинг кутиб бўлмаслигини таъкидлади: у буни ҳеч қачон одат қилмаган, ҳатто Пеп Гвардиола қўл остидаги энг яхши йилларида ҳам. Шунинг учун натижа бўлмаса, кўпинча масъулият мураббий зиммасига тушиб қолади.
Ҳозирда Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Шунингдек, аргентиналик мутахассис ёзда яна “Тоттенҳем”га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!