Дибала Месси ва Роналдунинг ўхшаш жиҳатини айтди

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала Лионел Месси ҳамда Криштиану Роналду билан бир жамоада ўйнаган футболчи сифатида доимий баҳсга сабаб бўладиган саволга муносабат билдирди. Аргентиналик юлдуз ким кучлироқ экани борасида аниқ тараф олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дибаланинг таъкидлашича, Месси ва Роналду техник жиҳатдан турлича, бироқ руҳий томондан жуда ўхшаш. Унинг сўзларига кўра, иккаласи ҳам ғалабага чанқоқ, рақобатга тўла менталитет эгаси ва майдонда «ҳақиқий йиртқич»дек ҳаракат қилади. Бу фикрларни La Gazzetta dello Sport нашри келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Месси фаолияти давомида «Олтин тўп»ни саккиз марта қўлга киритган, Роналду эса беш бор ушбу совринни ютган. Ҳозир Месси «Интер Майами» сафида, Роналду эса «Ал-Наср»да тўп сурмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!