date

Арбелоа «Реал» футболчиларига ишончини сақлаб қолмоқда

Арбелоа «Реал» футболчиларига ишончини сақлаб қолмоқда

Шанба куни Мадриднинг «Реал» жамоаси Ла Лигада кутилмаганда «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қаймоқранглилар» сафидаги ягона голни 73-дақиқада Винисиус Жуниор урди. Мезбонлар эса ғалаба тўпини 90-дақиқада киритиб, уч очкони илиб кетди.

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Альваро Арбелоа жамоасига ишонишини таъкидлади: «Мен футболчиларимга ишонаман. Олдинда узоқ масофа бор, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишнинг имколи йўқ. Ҳозир ваҳимага тушиб, натижага бўлган ишончни йўқотадиган пайт эмас».

«Реал» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Барселона»ни икки очкога ортда қолдирмоқда. Бироқ каталонияликлар якшанба куни ўз майдонида «Леванте»ни ютса, яна биринчи ўринга қайтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Реал» футболчиларига ишончини сақлаб қолмоқда