Анчелотти Неймарни мартдаги йиғинга чақирмасликка қарор қилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар бўйича қарорини қабул қилди. ESPN’нинг Бразилиядаги манбасига кўра, мутахассис «Сантос» ҳужумчисини март ойидаги навбатдаги йиғинга чақирмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу қарор Неймарнинг ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш имкониятларини кескин камайтиради. Кейинги сафар Бразилия терма жамоаси мундиаль арафасида йиғилиши кутилмоқда.
Аввалроқ ОАВда 34 ёшли Неймар жаҳон чемпионатида ўйнашни жуда истагани ва айнан шу мақсад унинг асосий мотивацияси экани ҳақида кўп ёзилганди.
Март ойида Бразилия терма жамоаси ўртоқлик учрашувларида Франция ва Хорватияга қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг