Гвардиола «Будё-Глимт» кучини энди ҳамма тан олди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида шов-шув кўтараётган «Будё-Глимт»нинг натижалари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегияликлар умумий босқичда «шаҳарликлар»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирди. Аммо қоғозда камтар кўринган жамоанинг юриши шундан кейин ҳам тўхтамади: улар Мадридда «Атлетико»ни 2:1 енгди, кейин эса «Интер»ни икки учрашувда ҳам таслим этиб, турнирдан чиқариб юборди (3:1 ва 2:1).
«Ҳозир «Будё-Глимт» қайси даражада ўйнаётганини ҳамма кўриб турибди, шундай эмасми? Ҳамма: “Вой, қандай жамоа!” деяпти. Менимча, улар биз билан ўйнашидан олдин сиз ҳам, мухлислар ҳам уларнинг 20 та ўйинини таҳлил қилмагансиз...», деди Гвардиола матбуот анжуманида. Мутахассис шу орқали Норвегиядаги мағлубиятни асоссиз равишда «уят»га тенглаштиришганига ишора қилди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Гвардиола жамоаси Мадриднинг «Реал»и билан тўқнаш келади, «Будё-Глимт» эса Лиссабоннинг «Спортинг»ига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!