date

Рибейрунинг товон билан урган голи «Аугсбург»га ғалаба келтирди

Рибейрунинг товон билан урган голи «Аугсбург»га ғалаба келтирди

Бундеслиганинг 24-тури старт учрашувида формасини топиб олган «Аугсбург» ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйинда кескин вазиятлар кўп бўлмади, бироқ ҳисобни меҳмонлар очиб юбориши ҳам мумкин эди: бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Эрик Мартел бош билан зарба бериб, тўсинга теккизди.

55-дақиқада Ноакай Бенкс жарима майдонига узатма амалга оширди ва Родриго Рибейру товон билан ажойиб зарба йўллаб, учрашувдаги ягона ва ғалаба голини урди — 1:0.

Қўшимча вақтнинг олтинчи дақиқасида «Аугсбург» тезкор қарши ҳужумни якунлаб, Алексис Клод-Мориснинг аниқ зарбаси билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ушбу натижадан кейин «Аугсбург» турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда, «Кёльн» эса 12-поғонада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рибейрунинг товон билан урган голи «Аугсбург»га ғалаба келтирди