date

Флик Ямалнинг хет-триги ҳақида фикр билдирди

Флик Ямалнинг хет-триги ҳақида фикр билдирди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик «Вильярреал»га қарши йирик ғалабада (4:1) учта гол урган Ламин Ямалнинг ўйинини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли вингер учрашувнинг 28-, 37- ва 69-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу Ямал учун профессионал фаолиятидаги илк хет-трик бўлди.

Фликнинг айтишича, Ямалнинг таркибга қайтиши жамоа учун муҳим эди, урилган уч гол эса футболчининг ўзига бўлган ишончини тиклашига ёрдам беради. Мутахассис, шунингдек, унинг ҳимоядаги меҳнатини ҳам алоҳида таъкидлади: Ямал фаол прессинг қилди.

«Ямал шундай футбол кўрсатганда уни томоша қилиш жуда ёқимли. Сешанба куни ҳам бизга айнан шу даражадаги ўйин керак», — дея Флик сўзларини келтиради Barca Universal.

3 март куни Испания кубоги ярим финалининг жавоб баҳси «Барселона» ва «Атлетико» ўртасида бўлиб ўтади. Дастлабки учрашувда каталонияликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлганди — 0:4.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Ямалнинг хет-триги ҳақида фикр билдирди