date

Аллегри «Милан»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Аллегри «Милан»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

58 ёшли мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Шунга қарамай, сўнгги кунларда ОАВда у жорий мавсум якунлангач «россонери» билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аллегри бу гапларни кескин рад этди.

«Миланда ҳаммаси жойида, ички муҳит аъло. Биз бир йўналишда ишлаяпмиз, клуб келажак режалари устида аллақачон бош қотирмоқда. Бу ерда ишлаш менга ёқади», — дея мураббийнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.

Бугун «Милан» А Серияда сафарда «Кремонезе»га қарши майдонга тушади. Учрашув 16:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри «Милан»ни тарк этиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди