date

Роналдунинг келажаги аниқ бўлди ва у «Ал-Наср»да қолади

Роналдунинг келажаги аниқ бўлди ва у «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норози эканини намойиш этди. Шу фон’да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду амалдаги шартнома муддати якунгунига қадар «Ал-Наср» сафида қолиш қарорини қабул қилган. Ҳужумчи 2027 йилнинг ўрталаригача клубда ўйнаш ниятида, бунга эса Саудия Арабистони инвестиция жамғармаси вакилларидан топ-даражадаги футболчилар трансфери бўйича кафолатлар олгани сабаб бўлгани айтилади.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» етакчидан икки очко, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг келажаги аниқ бўлди ва у «Ал-Наср»да қолади