Мейсон Гринвуд фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

1 дақиқа ўқиш438
Мейсон Гринвуд фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Франциянинг "Марсель" клуби шарафини ҳимоя қилаётган 24 ёшли ҳужумкор футболчи Мейсон Гринвуд жорий мавсум якунлангач, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Л'Еқуипе нашрининг хабар беришича, маҳаллий клублар инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Саудия Арабистони Про лигаси вакиллари жаҳон футболи юлдузларини жалб қилиш сиёсатини давом эттириб, Гринвуд учун катта маблағ ажратишга тайёр турибди.

Ҳозирча футболчига қайси клуб аниқ қизиқиш билдираётгани маълум эмас. Бироқ, Гринвуднинг "Марсель"даги муваффақиятли ўйинлари сабабли унинг атрофидаги вазиятни Англия ва Испаниянинг етакчи жамоалари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. "Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси бўлган футболчи 2024 йилда 26 миллион евро эвазига француз клубига ўтган эди.

Жорий мавсумда Мейсон Гринвуд ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У "Марсель" сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Келажакда футболчи қайси йўналишни танлаши яқин ойларда ойдинлашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?