date

Роналду эффекти «Альмерия» клуби аудиториясини кескин оширди

Роналду эффекти «Альмерия» клуби аудиториясини кескин оширди

Испаниянинг «Алмерия» клуби дунёга машҳур футболчи Криштиану Роналду билан боғлиқ сармоявий ҳамкорликдан сўнг мамлакатдаги энг оммабоп жамоалардан бирига айланди. «Ан Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси сардори бўлган Роналду айни дамда Сегундада иштирок этаётган ушбу жамоа акцияларининг 25 фоизини сотиб олди. Бу қадам клубнинг ижтимоий тармоқлардаги нуфузини мисли кўрилмаган даражада кўтариб юборди.

Ҳозирги кунда «Алмерия» ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони бўйича Испаниянинг кўплаб номдор клубларини ортда қолдириб, кучли бешликка киришга муваффақ бўлди. Статистик маълумотларга кўра, «Реал Мадрид» 181 миллион, «Барселона» 147 миллион, «Атлетико» 18 миллион ва «Севилья» 3,6 миллион обуначига эга бўлса, «Алмерия» 3,2 миллионлик кўрсаткич билан уларга яқинлашиб қолди. Роналду каби юлдузнинг клубга жалб қилиниши «Алмерия» учун улкан медиа эффект берди ва қисқа вақт ичида жамоа саҳифаларига миллионлаб янги мухлислар обуна бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду эффекти «Альмерия» клуби аудиториясини кескин оширди