Хави Лапорта Мессининг «Барселона»га қайтишига тўсқинлик қилганини айтди

"Барселона" клубининг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес каталонияликлар президенти Жоан Лапорта ҳақида шов-шувли баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда Лионель Мессининг клубга қайтиши деярли ҳал бўлган, бироқ Лапорта шахсан ушбу трансферга вето қўйган. Хави Ла Лига раҳбарияти футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берган бўлса-да, президент турли баҳоналар билан келишувни барбод қилганини таъкидлади. Бу ҳақда goal.com хабар беради.
Хавининг айтишича, у Месси билан бир неча ой давомида музокара олиб борган ва футболчи "Барселона"га қайтишга жуда қизиққан. Мураббий ҳатто Мессининг отаси Хорхе билан ҳам гаплашиб, бу трансферни афсонавий якун сифатида кўрган. Бироқ, Лапорта Мессининг қайтиши унга қарши уруш очилишига олиб келишини айтиб, трансферни тўхтатиб қўйган. Натижада, аргентиналик юлдуз "Интер Майами" сафига ўтишга мажбур бўлди.

Ушбу воқеалар Хави ва Месси ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатган. Месси дастлаб Хавини ҳам ушбу режада иштирок этган деб ўйлаган, бироқ кейинчалик вазият ойдинлашган. Хави ҳозирда Месси ҳеч қачон "Барселона"га қайтмаслигини, бунга сабаб молиявий муаммолар эмас, балки айнан Лапортанинг истаги йўқлиги эканини қўшимча қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!