Холанд “Манчестер Сити”да қолиб, Ла Лига орзусини кечиктирмоқда

1 дақиқа ўқиш755
Холанд “Манчестер Сити”да қолиб, Ла Лига орзусини кечиктирмоқда

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд сўнгги вақтларда трансферлар атрофидаги энг кўп муҳокама қилинаётган футболчилардан бирига айланди. Айниқса, норвегиялик голеадор келажаги доимий равишда “Барселона” ва “Реал” каби гранд клублар билан боғланмоқда.

Испаниянинг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган El Nacional журналистлари бу масалани чуқур таҳлил қилиб чиқди. Манба берган маълумотларга кўра, 2025–2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг ҳам Эрлинг Холанд клубини ўзгартириш ниятида эмас.

25 ёшли тўпурар ҳозирги пайтда фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришни энг тўғри ва манфаатли қарор деб ҳисобламоқда. Юқори маош, барқарор ўйин амалиёти ва жамоадаги қулай муҳит унинг бу қарорини мустаҳкамламоқда.

Шу билан бирга, Эрлинг Холанд келажакда Испаниянинг Ла Лига чемпионатида ўз кучини синаб кўришни исташини ҳам яширмаяпти. Бироқ у бу режа учун ҳали эрта эканини тушуниб турибди. Шу сабабли, келаётган ёзги трансфер ойнасида “Барселона” ёки “Реал”га ўтишни мақбул вариант сифатида кўрмаяпти.

Маълумотларга кўра, Эрлинг Холанднинг трансфер қиймати ҳозирда тахминан 200 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси эса 2034 йил ёзигача мўлжалланган.

Қисқаси, Холанд ҳозирча Манчестердаги “миссияси”ни давом эттириш ниятида. Испания сафарини эса кейинга қолдирган — демак, интрига ҳали олдинда, мухлислар учун эса яна кўп гап-сўзлар тайёр.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?