World Boxing Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан расман тан олинди

2025 йил февраль ойида Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОК) томонидан World Boxing ташкилоти жаҳон даражасида ва вақтинча халқаро ташкилот сифатида эътироф этилди. Бу қарор бокс спортининг глобал нуфузини янада мустаҳкамлади.
Кейинчалик, ХОК World Boxing номидан 2028 йилги Олимпия ўйинлари дастурига бокс мусобақаларини расман киритишни тасдиқлади. Бу қадам спортчилар учун янги имкониятлар эшигини очди ва бокс йўналишини халқаро миқёсда ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда, яна 9 мамлакат World Boxing аъзолари қаторига қўшилди ва умумий аъзо федерациялар сони 168 тага етди. Эътиборлиси, бу рўйхатга Россия ҳам киритилди. Янги аъзо давлатлар қуйидагилар:
1. Мозамбик
2. Замбия
3. Тонга
4. Танзания
5. Россия
6. Папуа Янги Гвинея
7. Ниуэ
8. Кипр
9. Беларусь
Шу тариқа, World Boxing халқаро миқёсдаги нуфузини ошириб, бокс спортининг Олимпия таърифидаги роли янада кенгайди. Аъзолик рўйхатининг кенгайиши турли минтақаларда спортни ривожлантириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш имкониятларини кучайтирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!