Жавоҳир Синдаров дунёни ҳайратда қолдирмоқда: Каруана таслим этилди!

1 дақиқа ўқиш2.6K
Жавоҳир Синдаров дунёни ҳайратда қолдирмоқда: Каруана таслим этилди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 4-турида Фабиано Каруанани мағлуб этиб, 4 имкониятдан 3,5 очко билан якка пешқадамга айланди.
  • Ушбу ғалаба унга 14.2 рейтинг очкосини олиб келиб, дунё рейтингида 6-ўринга кўтарилишига сабаб бўлди.
  • Синдаровнинг рейтинги 2759.2 очкога етиб, фаолиятидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.
  • Шу тариқа, кучли олтиликдан Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров жой олди.

Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилаётган Номзодлар турнири ўзбек шахмати учун ҳақиқий байрамга айланди. Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров жаҳон шахмат тожининг асосий даъвогарларидан бирини мағлуб этди.

Мусобақанинг 4-турида оқ доналарда ҳаракат қилган Жавоҳир Синдаров турнир пешқадамларидан бири, тажрибали америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган интеллектуал жангда ҳамюртимиз рақибини мот қилиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Якка пешқадам ва рейтинг рекорди

Ушбу ғалабадан сўнг Жавоҳир 4 имкониятдан 3,5 очко жамғариб, турнир жадвалида якка пешқадамга айланди. Аммо энг катта янгилик «Live Rating» жадвалида юз берди.

Каруана устидан қозонилган ғалаба Жавоҳирга 14.2 рейтинг очкосини тақдим этди. Натижада, Синдаров дунё рейтингида бир йўла 6 поғонага юқорилаб, жаҳоннинг 6-рақамли шахматчисига айланди! Айни дамда унинг рейтинги 2759.2 очкони ташкил этмоқда, бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Кучли олтиликда икки ўзбекистонлик

Қувонарлиси шундаки, дунёнинг энг кучли 6 нафар шахматчиси рўйхатида энди икки нафар вакилимиз бор:

  • Нодирбек Абдусатторов — 2780.3 очко билан 4-ўринда;

  • Жавоҳир Синдаров — 2759.2 очко билан 6-ўринда.

Жавоҳир Синдаров дунёни ҳайратда қолдирмоқда: Каруана таслим этилди!

Бундай натижа ўзбек шахмати тарихида илгари кузатилмаган воқелик бўлиб, мамлакатимизнинг "шахмат давлати" сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлади.

Футболдан шахматгача зафарлар

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз нафақат шахмат тахтасида, балки яшил майдонларда ҳам зафар қучишмоқда. Яқиндагина миллий терма жамоамиз Венесуэлани мағлуб этганида, Лотин Америкаси нашрлари ўзбек спортининг қудратига тан беришган эди. Бугун эса навбат шахматга келиб, Синдаров жаҳон гигантларини "таслим" қилмоқда.

Азиз ўқувчилар, Жавоҳир Синдаровнинг бундай шиддатли юришини қандай баҳолайсиз? Сизнингча, у Номзодлар турнирида ғолиб чиқиб, жаҳон чемпиони унвони учун курашиш ҳуқуқини қўлга кирита оладими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?