date

Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин яна спортга қайтди

Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин яна спортга қайтди

Фото: gazeta.uz

Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди. Ҳозирда спортчимиз индивидуал равишда, ўзгаришларсиз машқлар олиб бормоқда ва шаклни тиклашга ҳаракат қилмоқда.

“Ҳа, мен катта спортга яна қадам қўяпман. Узоқ танаффусдан кейин дарҳол терма жамоа билан йиғинга қўшилиш қийин. Шу сабабли ҳозир алоҳида машғулотлардан ўтяпман. Қайси мусобақада қатнашаман? Бу ҳақида ҳозир аниқ айта олмайман. Агар спорт формамни тиклай олсам, Осиё ўйинларида иштирок этиш имкониятим бўлиши мумкин. Агар улгура олмасам, кейинги мусобақаларда иштирок этиш ниятим бор”, — деди Келдиёрова.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз Париж-2024 Олимпиадасидан кейин фарзандли бўлган ва деярли икки йиллик танаффусдан сўнг яна мусобақаларга қайтмоқда. Мусобақаларга тайёргарлик жараёни МОҚ томонидан ҳам кузатиб борилмоқда.

Бу қайта қайтиш мухлислар учун ҳам қувончли хабар бўлиб, Диёра Келдиёрованинг олий спортда яна юқори натижаларга эришиши кутилмоқда. Машғулотлардаги меҳнат ва интилиш спортчимиз учун янги ғалабалар омили бўлиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин яна спортга қайтди